Янгиликлар

Ургут тумани Жайратепа маҳалласидаги 70-умимтаълим мактабида мактаб ўқувчиларининг ота-оналари билан йиғилиш ўтказилди

Йиғилишда мактаб ўқувчиларининг давомати, ўқитувчиларнинг дарсларга тайёргарлик ҳолати, ўқув жараёнини ташкиллаштириш, миллий ретингни кўтариш,  ҳудудни ободонлаштириш масалаларида кўзатув кенгаши аъзолари ва ўқитувчилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда МФЙ раиси томонидан билдирилган таклифлар инобатга олинди ва туман ҳалқ таълими бўлимининг чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши, мавжуд камчиликларни бартараф этишда жамоатчилик вакилларининг ёрдам бериб бориши бўйича келишиб олинди.

Бугун Ургут тумани ҳокими М.М.Турдиев ва ҳомийлар ташаббуси билан тумандаги "Ургут сой" тўйхонасида тадбир ўтказилди.

Тадбирда ТЙФУК, Ободонлаштириш бошқармаси, Тоза худуд ДУК, Бозорлардаги ишчи хизматчи ходимлар қатнашди. Тадбир иштирокчиларига туман ҳокими ва ҳомийлар хисобидан дастурхон ташкил қилиниб, бир пиёла чой ўстида хизматчиларга рахматлар айтилди. Тадбирга қатнашган 210 нафар хизматчиларга тадбир охирида совғалар топширилди.

Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаганларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш юзасидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
 Мазкур назорат тадбирларида жорий йилнинг январь ойида  11 та ҳолатда 1,24 гектар қишлоқ хўжалиги ерларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш қонунбузилиши аниқланган.

АҲОЛИ УЧУН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Aҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида туман Халқ қабулхонасида туман ҳокими бошчилигида туман ҳокимлиги ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида ургутлик фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди.
Унда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларни бирма-бир тинглади ва муаммолар бўйича сектор раҳбарлари, ҳокимият вакиллари, тегишли мутасаддиларга зарур топшириқлар берди.
 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15