Янгиликлар

Янги вазирлик ташкил этилди. Хотин-қизлар қўмитаси ва Маҳалла кенгаши тугатилди

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигини ташкил этиш тўғрисидаги Фармон имзоланди.

Фармонга мувофиқ, ҳар бир маҳаллада “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизим жорий этилади.

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) бўлинмалари ташкил этилди.

Бугун Ургут туманидаги ахборот ресурс марказида Ургутлик ёшлар билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

Бугун Ургут туманидаги ахборот ресурс марказида Ургутлик ёшлар билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими М. М. Турдиев, Самарқанд вилоят марказий банк рахбари Қ. Собиров,  туман Халқ қабулхонаси мудири А. Худойбердиев ва туман адлия бўлими бошлиғи Н. Муминовлар иштирок этди. Қабул давомида 14 нафар ташаббускор ёшлар томонидан тадбиркорлик қилиш истаги билдирилди. Вилоят марказий банк рахбари ва тумандаги банк бошқаруви рахбарлари томонидан берилган саволларга аниқ ва асосли жавоблар берилди.

Ургут туман халқ таълими бўлимига мудир тайинланди

Ургут туман халқ таълими бўлимининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда, дастлаб, туман ҳокими М.Турдиев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари У.Мамарасулов сўзга чиқиб, халқ таълими соҳасини ривожлантириш, ўқитувчи нуфузини ошириш борасида давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни эътироф этишди. 

Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топилди

Ургут туманидаги 152-мактабда туман ҳокими М.Турдиевнинг сайёр қабули давомида аҳоли томонидан уй-жой масаласи, сув масаласи, кадастр муаммоси, кўмир олишда ёрдам, моддий ёрдам пули, оилавий низолар,  ички йўлларни таъмирлаш, янги иш ўринларини яратиш,  электр энергияси таъминотидаги камчиликларни бартараф этиш, газ балон бериш,  соғлиғини тиклашда ёрдам сингари масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15