Янгиликлар

Имтиёзли кредитлаш соҳасидаги ўзгаришлар

Мухтарам юртбошимиз томонидан фуқороларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ўз мехнати орқали даромад топишга бўлган қизиқишларини кескин ошириш, барқарор ва қўшимча даромад манбаларига  эга бўлишлари шунингдек, фуқаролар бандлиги таъминланишига кенг имкониятлар яратилмоқда.

Ургут туман 3-сектор ҳудуди жойлашган Жартепа маиший хизмат кўрсатиш коллежида сектор раҳбарининг ёшлар билан учрашуви ўтказилди.

Ургут туман 3-сектор ҳудуди жойлашган Жартепа маиший хизмат кўрсатиш коллежида сектор раҳбарининг ёшлар билан учрашуви ўтказилди.

 Учрашувда 11 нафар ёшлар мурожаат билан чиқди, мурожаатлар ижроси назоратга олиниб, ташкилот мутасаддиларига тегишли топшириқлар берилди.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир.

Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, «Мубаййин» («Баён этилган»), «Хатти Бобурий», «Ҳарб иши», Аруз ҳақидаги рисолалари эса ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди.

 

Сайёр қабул ўтказилади!

Жорий йилнинг 17 февраль куни соат 08-00 дан бошлаб, Челак шаҳарчасидаги 1-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносида Пайариқ тумани  аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилади.

Сизни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса мурожаат қилишингиз мумкин.

Манзил: Пайариқ тумани,Челак шаҳарчаси, Ўйингоҳ кўчаси 19 - уй.

Мўлжал:  Челак шаҳарчаси маркази, деҳқон бозори.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15