Янгиликлар

КЎП ЙИЛЛИК НИЗОЛИ МАСАЛАГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ!

Ургут туман прокурори Ш.С.Холмурзаев бошчилик қилаётган 2-сектор штабига "Кенагас" МФЙда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар мурожаат қилишиб улар яшаб келаётган  маҳалласи билан чегарадош "Баҳрин" маҳалласи ўртасида йўл масаласи кўп йиллардан буён очиб берилмасдан икки маҳалла фуқароларни ўртасида низо ва келишмовчиликлар келиб чиқаётганлиги учун бу масалада амалий ёрдам сўраб мурожаат килишган.

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосарлари ҳамда туман ва шаҳарлар ҳокимлари Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган самарқандлик талабалар билан учрашди.

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосарлари ҳамда туман ва шаҳарлар ҳокимлари Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган самарқандлик талабалар билан учрашди.

Учрашув давомида талабалар вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ёшлар учун қулайлик ва имкониятлар яратиш юзасидан ўз таклифларини баён этди. Ўзларини қизиқтирган саволларга вилоят раҳбарларидан жавоблар олди.

МУРОЖААТ ИЖОБИЙ ҲАЛ ҚИЛИНДИ.

Ургут туман прокурори 2-сектор раҳбари Ш.Холмурзаев номига  "Бекравот" МФЙ раиси С.Усмоновнинг  маҳалла ҳудудидаги фермер хўжаликлари ҳамда томарқа ер майдонларини суғориш учун қишлоқдаги асосий канални тозалашга техника ажратилишида амалий ёрдам сўраш ҳақидаги мурожаати сектор раҳбари томонидан ижроси алохида назоратга олиниб тегишли чора тадбирлар кўрилиши натижасида махсус техника ёрдамида  маҳалла ҳудудидаги ички 6 км. каналлар тозаланиб фермер ҳамда томарқа ер майдонларини суғорилиши учун шароитлар яратилиб мурожаат қисқа муддат ичида ижобий ҳал қилинди.

" ЁШЛАР ШАХМАТ ТАХТАСИ" ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

 149-умумтаълим мактаби спорт залида 5 та муҳим ташаббусни тарғиб қилиш ва ёшларни спортнинг шахмат турига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида "Ёшлар шахмат тахтаси" анъанавий Республика очиқ турнирининг туман босқичи ўтказилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15