Бугун Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан малакали кадрларни ишга қабул қилиш бўйича ўтказилаётган конкурснинг тест синовлари босқичи Тошкент шаҳри ва ҳудудлар бўлиб ўтмоқда.
Тест саволлар орқали номзодларнинг қонунчиликка оид ва сиёсий билимлари ҳамда мантиқий ва таҳлилий фикрлаш қобилиятлари баҳоланмоқда.
Саралаш жараёнларининг шаффоф ва очиқ ўтишини таъминлаш мақсадида бир қатор жамоат ташкилотлари вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этишмоқда. Шунингдек, тест босқичи Фейсбук ижтимоий тармоғи орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинмоқда: https://www.facebook.com/antikoruzb/videos/767544054111313/