Ҳалқаро алоқалар

Халқаро алоқалар

Ўтган 2018 йилда 3 та қўшма корхона ва 1 та хорижий корхоналар рўйхатдан ўтиб, хорижий капитал иштирокидаги корхоналари сони жами 40 тага етди.
Яъни халқаро алоқаларни йўлга қўйилиши натижасида, ушбу хорижий ҳамкорларимизнинг 24 таси Хитой, 7 таси Туркия, 5 таси Эрон, 2 таси Россия, 1 тадан Тожикистон ва Буюк Британия давлатларига тўғри келади.
Умуман, 2018 йилда жами 20 та хорижий капитал иштирокидаги корхоналар томонидан 85,2 млн.долларлик лойиҳалар амалга оширилиб, 1121 та иш ўринлари ташкил этилди.

Туманда 2018 йил давомида жами 8,4 млн.доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилиб, 2017 йилдаги 3,2 млн.долларга нисбатан 5,2 млн.долларга ёки 2,5 баробарга ошди.

Яъни, 4 та сектор бўйича ҳар бир секторга ойига 250 минг доллардан жами 12 млн. долларлик режа 70 фоизга, шу жумладан туман ҳокимида 63 фоизга, туман прокурорида 70 фоизга, туман ИИОФМБ бошлиғида 15 фоизга ҳамда туман ДСИ бошлиғида 131 фоизга бажарилди.

Киритилган хорижий инвестицияларнинг 7 та корхонада 4,5 млн.доллари Дастурлар асосида тасдиқланган лойиҳалар бўйича, 11 та корхонада 3,9 млн.доллари эса дастурларга киритилмаган лойиҳалар бўйича ўзлаштирилган.

Масалан, “Смарт хайген факилитис” МЧЖ Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси томонидан болалар тагликлари ва салфеткалар ишлаб чиқариш лойиҳасига 1,3 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритилиб, 2018 йилда 4,5 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Корхона томонидан 2019 йилда жами 72 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва 2 млн.доллар экспорт қилишни режалаштирган.

Шунингдек, хорижий кредит линиялари ҳисобидан тумандаги 17 та корхоналар томонидан жорий йилда жами 34 млн.долларлик, шундан 3 та қўшма корхона томонидан 14,1 млн.долларлик кредитлар олиниб, чет элдан асбоб-ускуналар келтирилган.

Масалан, Ургут туманидаги “Камалак текстиль” МЧЖ Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси томонидан Германиянинг Landsbank банки орқали 2018 йил 14 мартда 3,5 млн.доллар, 14.06.2018 йилда 2,5 млн.доллар ҳамда 2018 йил 17 июлда Германиянинг Kommersbank банки орқали 4 млн. 455 минг евро кредит маблағлари олиниб, асбоб-ускуналар келтирилган.

Корхона томонидан 2019 йилда 125 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 7,2 млн.доллар экспорт қилиниши белгиланган.

Халқаро тараққиёт агентлиги (МАР) орқали жорий йилда 12 та корхона томонидан 5,4 млн. доллар миқдоридаги, шундан 4 та совутгичли сиғимлар, 5 та мева-сабзавотларни қайта ишлаш, ҳамда 1 тадан замонавий иссиқхона, паррандачилик ва чорвачилик йўналишларига кредит маблағлари ажратилди.

2015-2019 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15