Ургутда тамаки етиштиришда томчилатиб суғоришдан кенг фойдаланилади
Деҳқон учун етиштираётган ҳосилини даромад оладиган даражада сотиш ва бу масалада аниқ ишончга эга бўлиш экин учун сув ва қуёш қанчалик муҳим бўлса, шундай аҳамиятли саналади.

Ургут туман ҳокимлиги
Расмий веб-сайти
Деҳқон учун етиштираётган ҳосилини даромад оладиган даражада сотиш ва бу масалада аниқ ишончга эга бўлиш экин учун сув ва қуёш қанчалик муҳим бўлса, шундай аҳамиятли саналади.
Бугун туман ҳокими Ботир Жабборов туманимиздаги 1-сектор худудида жойлашган Қайроқли маҳалласидаги 38, 48- мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини кўздан кечирди.
Туман ҳокими томонидан ташриф жараёнида болажонлар учун яратилган қулай шарт-шароитларнинг мавжуд ҳолати ва қиш мавсумида иссиқлик тизимидаги камчиликларни тез фурсатларда бартараф этиш юзасидан масъуллларга кўрсатмалар берди.
Бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизга замин яратишда 2-жаҳон урушида қатнашиб, дуч келган дайди ўқдан ҳалок бўлиш хавфи ҳар қадамда таъқиб этсада, мардонавор курашган ота-боболармизнинг хизмати чексиз.
Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.
Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.
Шу маънода, Ургут тумани хокими биринчи сектор раҳбари Ботир Жабборов туман ҳокимлиги биносида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Кейинги пайтларда Ургут туманида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун туман ҳокими Ботир Жабборовнинг ташаббуси билан ҳокимлик биносида шу мақсадда 15 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизлар таклиф этилди. Уларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш мақсадида тикув машиналари топширилди.