Ғалла парваришида бой тажрибага эга деҳқонлар агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли амалга оширмоқда

Бугун туман ҳокими Ботир Жабборов ҳамда ММТП раислари, фермерлар ва қишлоқ хўжалиги соҳасига алоқадор ташкилот раҳбарлари иштирокида 2021 йил ғалла ҳосили учун тумандаги "Қайроқли" агрофирмаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг ғалла майдонларига ишлов бериш,маҳаллий ўғит чиқариш ҳамда ариқ ва завурларни қазиш-тозалаш ишларини олиб бориши бўйича семинар ўтказилди.

Барча дала юмушларини самарали ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган бўлиб, ҳудудларда маҳаллий ўғит ташиб чиқариш отрядлари фаолияти йўлга қўйилган.

Ўғит жамғариш ва ғалла майдонларига чиқариш фермер хўжаликлари кесимида аниқ белгиланган режа асосида олиб борилмоқда.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15