Дафтарларга киритилган фуқароларни ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишига эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, мавжуд ишсиз ёшларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича туманимизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, айни кунларда 1-сектор ҳудудида “Темир дафтарга”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож 100 нафар фуқароларга ўзини-ўзи банд қилишлари учун хўжаликда фойдаланишга мўлжалланган турли хилдаги асбоб ускуналар тарқатилмоқда.
Келгусида улар махсус ускуналар ёрдамида ўзларини банд қилиш орқали оиласига қўшимча даромад манбаи яратишни мақсад қилишган.