БEШКАПАДА САЙЁР ҚАБУЛ

Бешкапа маҳалласида туман ҳокими Ботир Жабборовнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. 

Унда ҳокимлик масъул ходимлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди.

Қабул давомида аҳоли вакиллари турли йўналишлардаги ўзларини қийнаб келаётган муаммоларини, шунингдек, таклиф ва мулоҳазаларини баён қилдилар. 

Мурожаатлар назоратга олиниб, масъулларга уларни ҳал этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15