Image_tadbir:
Шаҳримиздаги 86 - мактабда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллиги муносабати билан "Она тилим-жону дилим" номли катта тадбир бўлиб ўтди.
Унда Халқ таълими, маҳалла, қўшни мактаб ўқитувчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
4-синф ўқувчиларининг чиқишлари, саҳна кўринишлари, шеър ва қўшиқлар йиғилганларга манзур бўлди.
Тадбир сўнгида фаол ўқитувчи ва ўқувчилар мактаб раҳбариятининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.