“Innovatsion Avto Urgut Maktabi” ўз иш фаолиятини бошлади
04.10.2020 - 14:53Жорий йилнинг 4 октябр куни туманимизнинг Алгар маҳалласи худудида янги замонавий барча0 қулайликларга эга бўлган авто мактаб ўз иш фаолиятини бошлади.
“Innovatsion Avto Urgut Maktabi ” МЧЖга қарашли муассасада ҳозирги кунда жами 17 нафар ишчи ходимлардан 12 нафари олий малумотга эга қолган 5 нафари вақтинча иш билан банд бўлмаган фуқарлар иш билан таминланди.
Таъкидлаш лозимки, таълим олувчилар учун авто мактабда етарлича шароит яратилган. Хоналар замонавий услубда жиҳозланган, компьютерлар, видео дарслар олиб бориш учун мониторлар, кўргазмали қуроллар билан жихозланган.