«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
20.08.2020 - 20:20«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилмоқда.
Унга кўра, қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралари билан биргаликда ишлаб чиқилди.