Янгиликлар

Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди

Бугун халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида Ургут тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Тоғаев Дилшод Хидирназаровичнинг “Карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилиши юзасидан туман аҳолисига мурожаати" эшитилди. Сессияда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.  

Ўзбекистонда аҳолини сентябрь ойидан грипп ва пневмонияга қарши эмлаш бошланади

Ўзбекистонда аҳолини сентябрь ойидан грипп ва пневмонияга қарши эмлаш бошланади

 Коронавиурсга қарши кураш штаби аъзоси, эпидемиолог Рустам Икромовнинг маълум қилишича, ҳар йили куз ва қиш фаслида ҳаво томчи орқали юқадиган касалликларни кўтарилиши кузатилади.

«Бу шифокорлар тилида микст-инфекция дейилади яъни қўшилиб касаллик чақириши мумкин бўлган ҳолат кузатилиши мумкин. Грипп ва пневмония чақирувчи вирусли касалликларни коронавирус билан биргаликда келиши вирусни кучайишини ва бундан ҳам оғирроқ даражага олиб келишини тахмин қилиш мумкин», – деди мутахассис.

Автомобил нархлари 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача туширилади

Автомобил нархлари 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача туширилади

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UZAUTOMOTORS” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишнинг давоми бугун кўриб чиқилди.

Қўмитанинг махсус комиссияси томонидан ўтказилган текширувлар компания автомобил нархларларини ассоссиз оширилганини тасдиқлади. Унга кўра автомобиллар 3млн. сўмдан 19 млн сўмгача асоссиз оширилгани аниқланди.

“Тошкент-Термиз” М-39 автомобиль йўлида “ЗИЛ” ва “Кобальт” тўқнашиб кетди, воқеа жойида уч киши ҳаётдан кўз юмди

Ургут туман Бахрин маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” М-39 автомобиль йўлида “ЗИЛ” ва “Кобальт” тўқнашиб кетди, воқеа жойида уч киши ҳаётдан кўз юмди

Жорий йилнинг 18 август куни соат 15:30 ларда Ургут туман Бахрин маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” М-39 автомобиль йўлида ҳайдовчи Жомбой туман Чалақўрғон маҳалласида яшовчи А.Д. бошқарувида бўлган “ЗИЛ” русумли юк автомашинаси “Самарқанд-Ургут” йўналишида ҳаракатланиб келиб, қарама-қарши йўналишдан келаётган “Кобальт” русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15