Мерганча маҳалласидаги оилаларга ёрдам кўрсатилди
24.04.2020 - 20:24Ургут туман ҳокимлиги, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошидаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ходимлари томонидан Мерганча маҳалласида яшовчи 15 нафар кам таъминланган , боқувчисини йўқотган ва кунлик ишларда ишловчилар хонадонларига бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.