МУРОЖААТ ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПДИ
03.04.2020 - 16:07Ургут туман прокурори 2-сектор раҳбари Ш.С.Холмурзаев бошчилик қилаётган 2-сектор ҳудудидаги "Сариқтепа" маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқароларни муқаддам ўтказилган сайёр қабулларда қишлоққа янги трансформатор ўрнатиб тармоқ тортиб, симёғочларни янгисига алмаштириб бериш тўғрисидаги мурожаатлари ижроси юзасидан маҳаллада 2 дона янги тарансформаторлар, 61 та бетон симёғочлар ўрнатилиб, 3,8 км. электр симлар тортилди, натижада қишлоқдаги 200 та хонадонларга сифатли электр энергияси етказиб берилиши таъминланиб, мурожаат ижобий ечим топди.