80 ёшингиз муборак бўлсин муҳтарам Ҳасан Норбекович!
16.11.2019 - 16:50Самарқанд вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов таввалудининг 80 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди.
Унда халқ депутатлари вилоят кенгаши фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Тадбирда Президентимизнинг юрт Қаҳрамонига йўллаган табригини Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ўқиб эшиттирди.