Янгиликлар

«КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ» ДОИРАСИДА КЕКСАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

 Мамлакатимизда "Халқаро кексалар куни" муносабати билан "Кексалар ҳафталиги"  ўтказилмоқда. Вилоятимизда ҳам мазкур ҳафталик доирасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, кексаларга бағишланган маънавий-маърифий учрашувлар ва маданий тадбирлар ўтқазилиб, кексаларимиз ҳолидан хабар олинмоқда. 
     «Кексалар ҳафталиги»га Самарқанд вилоятидаги ташкилот ва муассасалар, жамоатчилик фаоллари билан бир қаторда Вилоят маҳаллалар кенгаши ва вилоят «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳам бевосита қатнашмоқда. 

Имом-хатиб ташаббуси билан ночор оилага янги уй қуриб берилмоқда

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги “Ғавсул Аъзам” жоме масжиди имом-хатиби Тўлқин Исаев Жарқишлоқ қишлоғида яшовчи боқувчиси йўқ, кам таъминланган 4 нафар фарзанди бор Муқаддас Ориповага ҳашар йўли билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда уй-жой қуриб бермоқда.

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Вакиллар палатаси раиси Шукуржон Зуҳуров бошчилигидаги делегация Самарқандга келди.

Самарқанд темирйўл вокзалида кутиб олинган меҳмонлар дастлаб Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. 
Шундан сўнг меҳмонлар Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилиб, буюк муҳаддис номи билан аталувчи халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан танишди.

АСРЛАРГА ТАТУВЧИ СОВҒА.

Хитойлик буюк файласуф Конфуций айтганидек "Агар сен халқингни бир йил боқмоқчи бўлсанг, буғдой эк, ўн йил боқмоқчи бўлсанг, дарахт эк, агар асрлар давомида боқмоқчи бўлсанг билим,  илм эк"

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15