Янгиликлар

Тумандаги “Ахборот ресурс маркази”да "Ёш китобхон " кўрик танлаови булиб ўтди

"Ёш китобхон " Республика танловининг 20-30 ёш тоифаси Ургут туман босқичи жорий йилнинг 19 июн куни тумандаги Ахборот ресурс марказида булиб утди. Танловнинг якуний натижаларига ко'ра Қоратепа МФЙ 41 умумта'лим мактабининг ёшлар етакчиси Орзиқулов Алижон ғолиб булиб туман Кенгашининг диплом ва 40 номдаги жахон ва о'збек бадиий китоблари билан тақдирланди ҳамда вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қулга киритди.

Туман ҳокими томонидан тумандаги Қуйи-Тегана маҳалласида сайёр қабўл ўтказди

Ургут тумани ҳокими М.Турдиев томонидан тумандаги Қуйи-Тегана маҳалласида навбатдаги фуқароларнинг сайёр қабули ўтказилди ва уларни муаммоларини хал этиш юзасидан тегишли чора-тадбир белгилаб олинди.

Ургут туманининг Истироҳат боғидаги АРМда тумандаги 15-19 ёшли ўқувчилар иштирокида "Ёш китобхон" курик танловининг туман босқичи ўтказилди

Ургут туманининг Истироҳат боғидаги АРМда тумандаги 15-19 ёшли ўқувчилар иштирокида "Ёш китобхон" курик танловининг туман босқичи ўтказилди. Курик танловда 108-умумтаълим мактаби ўқувчиси Бахриддинова Саодат ғолибликни қулга киритиб вилоят босқичига йўлланма олди. Ғолибларга туман ҳокимлиги эсдалик совғалари топширилди.  

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Махматқулов бошчилигида АВФ этилиб ЖИЭМдан озод этилган 7 нафар фуқороларни яшаш шароити билан танишиб чиқди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Махматқулов бошчилигидаги фаоллар  Рамозон ойи ҳайити байрами муносабати билан АВФ этилиб ЖИЭМдан озод этилган 7 нафар Ургут туманининг Кичик Торинжак МФЙда яшовчи Т.Мардонов, Жартепа МФЙда яшовчи К.Пирматов, Р.Алматов,  Тошариқ МФЙда яшовчи М.Ахмедов, У.Ахмедов, Бахрин МФЙда яшовчи Ф.Абдулхаев,  Қуйи Алгар МФЙда яшовчи К.Ҳамдамовларнинг яшаш шароити билан танишишди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15