Янгиликлар

Туманимизнинг ёш спортчилари Шарқ якка курашлари бўйича турли халқаро, республика турнирларида доимий равишда совринли ўринларни эгаллаб келмоқдалар. 7-умумтаълим мактабида яккакураш турларидан бири ҳисобланган кикбоксинг бўйича ташкил этилган спорт секц

«Дўстлик» маҳалласи шаҳримиздаги кун сайин обод ва кўркам бўлиб бораётган масканлардан биридир. Бу ерда 5500 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Яқинда маҳалла аҳли учун яна бир хайрли ишга қўл урилди. Саховатли тадбиркор Амина Ҳамдамова ўз хонадонида “Жажжи кўзмунчоқ” нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этди. 
36 ўринга мўлжалланган мазкур масканда ҳозирда болажонлар малакали тарбиячилар кўмагида гуруҳларга бўлиниб тарбияланишмоқда. 

ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИНИНГ КОНФЕРЕНЦИЯСИ

5 октябрь куни ўтказилган VI ҳисобот-сайлов Конференциясида вилоят хотин-қизлар қўмитаси конференциясига тумандан сайланган делегатлар, мутахассис ва фаоллар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. 

УСТОЗЛАР ЭЪЗОЗЛАНДИ

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан шаҳримиздаги маданият ва истироҳат боғида бошланган байрам тадбири «Фаровон» базмгоҳида давом этди. 
Туман ҳокими Маматжон Турдиев таълим тизимида самарали хизмат қилаётган ходимларни байрам билан табриклаб, уларга ташаккурнома ва совғалар топширди. 

“УЙИ БОРНИНГ ЎЙИ ЙЎҚ”

Президентимиз томонидан мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш орқали кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15