Туман ҳокими Камангарон махалласида

Ургут тумани ҳокими М.Турдиев  1-сектор худудидаги Камангарон  маҳалласига бориб, сектордаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш мақсадида маҳалладаги фаолият юритаётган озиқ-овқат дўконлари ҳамда қишлоқ врачлик пункти фаолияти билан яқиндан танишди. Кичик озиқ-овқат дўконларидаги санитария аҳволи ўрганилиб, нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Учрашувда нарх-навонинг асоссиз оширилиши жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида кўрсатмалар ва тадбиркорларни қийнаб келаётган муоммолар ечими бўйича амалий ёрдамлар берилди. Кўчаларни озода сақлаш, ободонлаштириш, дезинфекция ишларини ташкил қилиш ва маиший чиқиндиларни тўпланиб қолмаслиги бўйича  масъулларнинг масъулияти оширилди.
Фуқароларга уйларида ўтиришлиги кўчага чиқмаслиги зарур холатдарда тиббий ниқоб таққан холатда чиқиб келишлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15