“Ургут” ЭИЗнинг 1,6 км йўл, 6,2 км ички автомобил йўлларига асофатл қопламасини ётқазиш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда

“Ургут” ЭИЗ инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 341-сонли қарори билан бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш, ЭИЗ иштирокчиси бўлган корхоналарни ишлаб чиқариш худудига туташтирган холда муҳандислик-коммуникация тармоқларини билан таъминлаш топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида “Ургут” ЭИЗнинг Ургут туманидаги “Мерганча” ва “Сариқтепа” массивларида давлат буюджети маблағлари хисобидан ичимлик сув ва канализация тармоқларини қуриш ишлари якунланди ҳамда худудга олиб борадиган 1,6 км йўл, 6,2 км ички автомобил йўлларига асофатл қопламасини ётқазиш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.
Ургут ЭИЗ иштирокчиси бўлган ишлаб чиқариш корхона рахбарлари ва ишчи ходимлари яратилаётган қулайликлардан қуч ғайрат олиб, ўз ишлаб чиқаришларини янада оширишга харакат қилишмоқда.
Массивларнинг қиёфаси ўзгача касб этиши, ЭИЗ жозибадорлигининг тубдан ўзгараётганлиги сабабли тадбиркорларимиз юртбошимиздан бенихоят миннатдор эканликларини билдиришмоқда.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15