Ўзбекистон аҳолиси орасида гўшт истеъмоли кескин камайгани маълум бўлди

Ўзбекистон аҳолиси орасида гўшт истеъмоли кескин камайгани маълум бўлди

Марказий банк 2020 йил 2-чорак якунлари бўйича уй хўжаликларининг даромадлари ва харажатлари, уларнинг таркиби, коронавирус пандемияси ва инфляциянинг турмуш даражаси таъсирига оид ахборот-таҳлилий маълумотини тақдим этди.

    Таҳлиллар Уй хўжаликлари даромадлари ва харажатлари бўйича сўров (УДXС) натижалари ҳамда ҳудудлар кесимидаги истеъмол нархлари индекси (ИНИ) маълумотлари асосида амалга оширилган.
    Сўров натижалари бўйича оилавий даромадлар таркиби ва ундаги ўзгаришлар гуруҳларга бўлиб таҳлил қилинганда сўровномада иштирок этган респондентларнинг асосий қисми – 35 фоизи ўртача 2-4 миллион сўм ойлик даромадга эга эканлиги маълум бўлган. Ушбу кўрсаткич 2020 йилнинг 1-чорагидаги сўровда 38,7 фоизни ташкил этган эди.
    Респондентларнинг 21 фоизида оилавий ўртача ойлик даромад 2 миллион сўмгача бўлиб, ушбу гуруҳ улуши 1-чоракка (8 фоиз) нисбатан сезиларли даражада ўсган. 2-чоракдаги сўровда мазкур кам даромадли гуруҳ улушининг сезиларли ўсиши карантин чекловлари таъсирида норасмий сектор ва хизматлар соҳасида иш жойларининг қисқариши ҳисобига аҳоли даромадларининг камайганлиги билан изоҳланади.
    Шунингдек, сўров маълумотлари асосида уй хўжаликларининг айрим озиқ-овқат маҳсулотларига ўртача ойлик харажатлари таҳлил қилинган.
    Бунда 1-чоракда барча даромад гуруҳидаги аҳолининг асосий озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича харажатлари 1-чоракка нисбатан сезиларли даражада қисқарган. Мазкур ҳолат коронавирус пандемияси даврида аҳоли даромадларининг камайиши ҳамда харажатларнинг оптималлаштирилиши билан изоҳланган.
    Бундан ташқари, уй хўжаликларининг гўшт маҳсулотлари учун ўртача ойлик харажатлари 2-чоракда олдинги чоракка нисбатан сезиларли даражада қисқарган. Хусусан, ойлик даромади 2 миллион сўмгача бўлган аҳолининг ойлик ўртача гўшт маҳсулотлари хариди 1-чоракка нисбатан 39,5 фоизга ёки 107 минг сўмга камайиб 164 минг сўмни ташкил этган.
    Мазкур фарқ ойлик даромади 2-4 миллион сўм бўлган уй хўжаликларида 161 минг сўмга, даромади 10 миллион сўмдан юқори бўлган уй хўжаликларида 528 минг сўмни ташкил этган.

Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15