Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларида доимий ишлайдиган котибият ташкил этилмоқда

Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларида доимий ишлайдиган котибият ташкил этилмоқда

Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларида доимий ишлайдиган котибият ташкил этилмоқда. Мазкур мазмундаги қонун лойиҳаси бугун Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев телеграм канали орқали маълум қилди.

 (https://t.me/deputat_kusherbayev/1004)Хабарда айтилишича, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларида доимий ишлайдиган котибият юридик шахс ҳисобланади ва унинг фаолияти тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.

Котибият тузилмаси, штатлари, ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларнинг ишлаши учун зарур ҳаражатлар тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Котибият низоми Олий Мажлис Сенати томонидан тасдиқланади.

Маълум бўлишича, ушбу қонун лойиҳаси уч ўқишда бир йўла қабул қилиниб, Сенатга юборилган.

Ургут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15