Сув таъминоти оғир ҳудудларда вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш бўйича талабгорларнинг рўйхати тасдиқланди

Сув таъминоти оғир ҳудудларда вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш бўйича талабгорларнинг рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги “Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларни давлат томонидан қоплаб бериш белгиланган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Сув хўжалиги вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш бўйича талабгорларнинг йиғма рўйхати тасдиқланди.

Мазкур рўйхат билан сайтимизнинг “Маълумот” блогидаги “Вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш бўйича талабгорларнинг манзилли рўйхати” бўлимида танишишингиз мумкин.

Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15