Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга нафақа тайинланади

Президентимизнинг 2019 йил 17 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонининг 19-бандига асосан 2019 йил 1 мартдан бошлаб болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга, улар пенсия ёши (55 ёш)га тўлгандан сўнг, агар уларда пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаса, нафақа тайинланиши белгиланган.

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 2019 йил март ойидан бошлаб болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга нафақалар тайинланиб тўланмоқда.

Хусусан, 2019 йил 1 мартдан 2020 йил 1 августга қадар республика бўйича 4 378 нафар болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга нафақалар тайинланган.

Шундан, Сурхондарё вилоятида 583 нафар, Наманган вилоятида 539 нафар, Қашқадарё вилоятида 465 нафар, Андижон вилоятида 392 нафар, Тошкент вилоятида 385 нафар, Фарғона вилоятида 358 нафар, Жиззах вилоятида 347 нафар, Самарқанд вилоятида 337 нафар, Хоразм вилоятида 278 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 239 нафар, Тошкент шаҳрида  133 нафар, Навоий вилоятида 127 нафар, Сирдарё вилоятида 101 нафар ва Бухоро вилоятида 94 нафар.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15