Самарқанддан экспорт қилинган гиламлар

     Маълумки, 2017 йил 12 январдаги Президент фармонига асосан ташкил этилган “Ургут” эркин иқтисодий зонасида бугунги кунда умумий қиймати 196,2 миллион долларлик 60 лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлар изчил давом этмоқда. 
     Ушбу лойиҳаларнинг олтитаси Туркия компаниялари ва ишбилармонлари билан ҳамкорликда тайёрланган.
Хозирги пандемия шароитига қарамасдан “Ургут” эркин иқтисодий зонасида ишлар қизғин давом этаётгани жуда қувонарли, албатта. 
     Зеро, бугунги кунда иқтисодий ривожланишнинг асосий йўналишларидан бирига айланиб бўлган эркин иқтисодий зоналарнинг ўрни беқиёс.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари, божхона хизмати подполковниги Жасурбек Файзуллаев навбатдаги учрашуви давомида ушбу худудда туркиялик ҳамкорлар билан биргаликда “Гилам ва гилам маҳсулотлари, синтетик ип ва сунъий чим маҳсулотлари ишлаб чиқариш”ни йўлга қўйган “KAMALAK TEKSTIL” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонанинг фаолияти ва ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишиб чиқди.

    Учрашув давомида экспорт ҳажмини янада ошириш, берилаётган божхона имтиёзларидан унумли фойдаланиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинаётган янги меъёрий-хужжатлар мазмуни тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтилди.

    Таъкидлаб ўтиш жоизки, ўтган давр мобайнида корхона томонидан умумий қиймати қарийб 2,4 миллион АҚШ долларлик вазни 1,4 минг тонна маҳсулот экспорт қилинган. Айни кунда корхонада 200 нафардан зиёд хотин-қизлар меҳнат қилмоқда яна ўнлаб янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
     Маҳсулотларнинг 40 фоизи экспортга йўналтирилмоқда. Корхона ўз маҳсулотларини Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжон каби давлатларга экспорт қилмоқда.
— Корхонамиз Ургутда туркиялик тадбиркорлар билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб юқори сифатли гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда, бугун ишлаб чиқарилаётган гиламлар нафақат ички бозорда, балки хорижда ҳам ўз харидорига эга. Шу сабабли биз ҳам давлатимиз томонидан берилаётган кенг имтиёз ва имкониятлардан фойдаланиб, “Ургут” эркин иқтисодий зонасида туркиялик шериклар билан гилам заводи ташкил этдик, — дейди қўшма корхона иш бошқарувчиси Б.Шаропов.  

    Умуман олганда, Самарқанд вилояти тадбиркорлик субъектлари томонидан гилам ишлаб чиқариш бўйича юқори натижаларга эришилмоқда, 2020 йилнинг 7 ойи давомида умумий қиймати 11,6 миллион АҚШ долларлик вазни 5,9 минг тонна гилам ва гилам маҳсулотлари жаҳон бозорининг турли нуқталарига экспорт қилинди.
    Ўз ўрнида корхонанинг экспорт операцияларини амалга ошириш жараёнларини қисқа вақт мобайнида божхона расмийлаштирувидан ўтказиш борасида “Самарқанд” ТИФ божхона пости таркибидаги “Ургут” эркин иқтисодий зонаси пункти божхона ходимлари 24 соат давомида хизмат олиб бориб, импорт ва экспорт товарларини соддалаштирилган божхона расмийлаштирувидан ўтказиб келишмоқда.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15