Чарчаган ҳайдовчи ухлаб қолиб бетон симёғочга урилда ва воқеа жойида вафот этди

Жорий йилнинг 27 август куни соат 02:30 ларда, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, КХАЙ кўчасида жойлашган “Темир йўл” музейи қаршисида ҳайдовчи 1995 йилда туғилган А.А. “Матиз” русумли транспорт воситасида тезликни меъёридан оширган ҳолда ҳаракатланаётиб, чарчоқ сабаб бошқарув вақтида ухлаб қолиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб, бетон симёғочга урилган. Натижада, “Матиз” автомобили ҳайдовчиси 25 ёшли А.А. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомобиль йўловчиси 32 ёшли М.Т. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз. 

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15