Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби

Субсидия олиш учун аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

✅ Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;

✅ Оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва (ёки) фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома(вояга етмаган фарзандлар) нусҳалари;

✅ Никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас, деб тан олинганлиги тўғрисидаги суд қарори ёки оилавий ҳолати тўғрисидаги ФҲДЁ архивидан маълумотнома нусҳаси;

✅ Доимий прописка жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;

✅ Доимий прописка жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси;

✅ Ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ деклорацияси).

    Мазкур имкониятдан фойдаланиш ва ипотека кредити учун бериладиган субсидияларни қўлга киритишингиз учун оз муддат қолди. Эслатиб ўтамиз, аризалар жорий йилнинг 1 октябрига қадар қабул қилинади.  Яратилган имтиёзлардан ўз вақтида унумли фойдаланинг!
  Манба: ВМҚ-182-сон, 25.03.2020  

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15