“Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остидаги тадбирлар давом этмоқда 

Image_tadbir: 

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 31 йиллиги муносабати билан Давлат хафсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида ижодкорлар билан учрашув ташкил этилди. 

Ургут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати, туман ҳокимининг Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ургут туман кенгаши, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси  ҳамда ҳарбий қисм мутасаддилари, тумандаги ижодкор шоирлар, билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда иштирок этди. 

Тадбирда сўз олганлар она тилимизнинг бой тарихи, буюклиги, жилоси, адабий тилимизни софлигича асраш борасида аҳамият берилиши зарур бўлган жиҳатлар ҳақида фикр билдиришди.

Суҳбат сўнгида халқона оҳанглар акс этган шеърлар даврага файз бағишлади. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15