Қишлоқ хўжалиги ходимлари меҳнати муносиб тақдирланди

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланган. Юртимиз бўйлаб нишонланаётган ушбу сана кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда.

Ургут туманида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тантанали маросимда ёзилган тўкин дастурхон атрофига тумандаги илғор фермер-деҳқонлар, ғаллакор ва миришкор боғбонлар ҳамда ишчи-ходимлар жамулжам бўлишди.

Тадбирда туман ҳокими Ботир Жабборов илғор тажриба ва юқори натижаларга эришиб келаётган фермер хўжалиги раҳбарларига, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий технологиялар асосида мўл ва сифатли маҳсулотлар етиштириб, халқимиз фаровонлигининг юксалишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги ходимлари ҳамда туман Ирригация бўлими томонидан агрофирмаларга бириктирилган сувчи ходимларига 40 дона велосипед ва қимматбахо совғалар топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Тожикистон Республикаси Халқ артисти Мардон Мавлонов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Дилноза Исмияминова, сўз устаси Ортиқ Султонов ҳамда вилоят ва туман Маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага хушкайфият улашди.  

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15