Жорий йилнинг 30 декабрь куни Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг навбатдаги йигирманчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

1) Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида;

2) “Ёшлар дафтари”га киритилаётган ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва муаммоларини ҳал этишбўйича чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида; 

3) “Аёллар дафтари”ни юритилиши ва ушбу дафтарларга киритилган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича киритилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисида; 

4) Ургут туманининг 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида; 

5) Давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида; 

6) “Самарқанд сув таъминоти” Ургут тумани бўлими бошлиғи О.Тўхтаевнинг 2020 йилда амалга оширган ишлари тўғрисида; 

7) Туманда “Е-IJRO AUKSION”орқли сотилган ер майдонларига белгиланган инвестиция мажбуриятларини муддатида бажармаганлиги учун сотиб олинган ер майдани учун туман ҳокимлиги томонидан чиқарилган қарорларни бекор қилиш тўғрисида; 

8) Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгаши котибиятини ташкил қилиш тўғрисида; 

9) Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгаши ва домимий комиссияларининг 2021 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида; 

10) Темир дафтарга киритилган фуқароларни камбағалликдан чиқариш, уларга иш ўрни яратиш, зарур эҳтиёжларини ўрганиб, шунга муносиб тарзда ёрдам бериш, молиявий аҳволини яхшилаш бўйича секторлар кесимида шакллантирилган рўйхатларни қайтадан тасдиқлаш ҳақида.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15