Сайёр қабулда қатор муаммоларга ечим топилди

Жорий йилнинг 13 февраль куни Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Р.Ашрапов томонидан Ургут, Тойлоқ ва Самарқанд туманлари аҳолиси учун Ургут шаҳридаги 149-мактаб биносида сайёр қабул ўтказилди.

 (https://t.me/samiibuz/9094)Қабул жараёнида жами 19 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг 11 таси имтиёзли уй-жой, моддий ёрдам олиш ва ID-карта олиш бўйича, 1 таси алимент пулларини унидириш бўйича, 7 таси терговга қадар текшириш ва тергов ҳаракатлари юзасидан йўлланди. Мурожаатлардан 7 таси жойида ижобий ҳал қилинди, 2 таси бўйича ҳуқуқий тушунча берилиб, қолганлари ижрога қаратилди. 

Бундан ташқари, қабул давомида 5 нафар фуқарога ID-карталар тантанали равишда топширилди. 

Тасдиқланган режа асосида вилоятнинг барча шаҳар-туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.  

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15