Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак!

Image_tadbir: 

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди.  Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Жорий йилнинг 25 февраль куни Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборовнинг фуқаролар мурожаати бўйича навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Ургут шаҳридаги 149 - умумий ўртатаълим мактаби фаоллар залида ўтказилган қабулда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Қабулда 300 нафарга яқин фуқаролардан турли мазмундаги 200 га яқин мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 14 нафар мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди, 12 нафар мурожаат бўйича тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, қолган мурожаатлар ижроси муддат талаб қилганлиги боис қатъий назоратга олинди.

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15