ОБОД ЮРТГА БАЙРАМЛАР ЯРАШАДИ

Халқимиз атроф-муҳитга ижобий муносабатда, ён-атрофни тоза-озода, покиза сақлашга жиддий эътибор қаратади. Ободлик - уй, ҳовли, кўчаю маҳалла озодалиги, орасталиги билан белгиланади. Наврўз байрами арафасида туманимизда амалга оширилаётган ҳашарлар, тадбирлар бунинг яққол исботидир.

Шаҳримиздан оқиб ўтувчи Ургутсой, Омонқутонсой қирғоқларининг хавфли ҳудудларида “Сув тошқинлари содир бўлганда тегишли хизматларни жалб қилган ҳолда сой ва каналлар қирғоқларини мустаҳкамлаш орқали сув тошқинини бартараф этиш” мавзусида махсус ўқув-амалий тадбир ўтказилди. 

Унда туман ҳокими ўринбосари У.Ўроқов, ИИБ бошлиғи Ш.Бурхонов, ФВБ бошлиғи Р.Ҳабибов қатнашдилар.

- Байрам шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Наврўзи оламга шоду хуррамлик билан тайёргарлик кўрилмоқда, - дейди туман ҳокими ўринбосари У.Ўроқов. - Бугун ҳар бир фуқаро ўз ҳовлиси, маҳалласида эзгу ниятлар билан кўчат ўтқазиб, боҚу бўстонга айлантиришга киришган. Айни вақтда барча маҳалла ва қишлоқларда, кўча ва хиёбонларда, муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳларда кенг кўламли ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилаётир.

Тадбир доирасида ҚФЙ ва МФЙ раислари ташаббуси билан туман ҳудудидан оқиб ўтувчи ариқлар, каналлар ҳашар йўли билан тозаланиб, дарахтларнинг таналари оқланди. 

Тинч ва обод юртга байрамлар ярашади. Бугун мамлакатимиздаги осойишталик, халқимизнинг фаровон турмуши бу йилги Наврўз байрами ҳам кенг нишоланишидан далолат беради.
Сирожиддин ТАЙЛОНОВ

manba:urgutsadosi.uz

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15