“Ёш қутқарувчи” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичида тумандаги 84-сонли умумтаълим мактаби иштирок этади

Умумтаълим муассасаларида ташкил этилган “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари ўртасида ўтказилган “Ёш қутқарувчи” ҳарбий-спорт мусобақасининг Ургут туман босқичи ўтказилди.

Тадбир туман ҳокимлиги, тумани Халқ таълими бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Фавқулодда вазиятлар бўлими, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман Маданият бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мусобақа натижаларига фаҳрли 1-ўринни 84-сонли умумтаълим мактабининг “Темурбеклар” жамоаси, 2-ўринни 29-умумтаълим мактабининг “Амир Темур издошлари” жамоаси қўлга қўлга киритди.

Шунингдек, фаол иштирок этган жамоалар “Энг яхши тоғ тайёргарлигига эга жамоа”, “Жамоанинг энг яхши шиори”, “Энг яхши тиббий ёрдам кўрсатган жамоа”, “Энг билимдон жамоа”, “Энг яхши қутқарувчи ўғил бола”, “Энг яхши қутқарувчи қиз бола”, “Энг яхши жамоанинг байроғи”, “Энг ҳамжиҳат жамоа”, “Энг яхши ташкил этилган кўргазма” каби номинациялари эгалари аниқланди. Мусобақа якунида ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом хамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15