Ҳоким маҳаллаларда бўлди 

Бугун туман ҳокими Ботир Жабборов бошчилигида сектор раҳбарлари ҳамда тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари билан биргаликда тумандаги Камардон маҳалласида бўлди.

Туман ҳокими ушбу маҳаллада яшовчи бир қанча фуқароларнинг яшаш шароитлари, аҳоли вакилларининг муаммоларини ҳам тинглади.

-Асосий мақсадимиз аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш, ҳар бир хонадон ва кўчаларни обод қилишдан иборат. –дейди туман ҳокими Ботир Жабборов. 

Туман ҳокими томонидан Ургут тумани аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг доимий даромад манбаларини яратиш, қишлоқларнинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш бўйича масъул мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди..

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15