Бургут ибрати

Бургутни чўқишга ҳадди сиғадиган ягона қуш бу – қарға.

У бургутнинг елкасига қўниб, бўйнини чўқий бошлайди. Аммо баландпарвоз қуш бунга аҳамият бермайди, қарға билан курашмайди, кучини бекорга сарфламайди. У шунчаки, қанотини кенг ёйиб тепага, осмону фалакка парвоз қилади.

Бургут баландлагани сари қарға нафас олишга қийналиб, охири қулаб тушади.

Одам ўз мақсади сари ҳаракат қилганида унинг баҳслашишга ёки кимгадир бирор нимани исботлашга ҳожати йўқ.

Олдинга қараб интилинг, йўлда давом этинг, шунда ҳамма тўсиқлар ўз-ўзидан қулай бошлайди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15