Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Ургутнинг “Мерганча” маҳалласига бориб, ҳудуддаги криминоген вазиятни таҳлил қилди

Самарқанд вилояти ҳудудидаги маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, жамоат хавфсизлиги ва фуқароларимизнинг осойишталигини таъминлаш борасидаги ишлар "маҳаллабай" давом этмоқда.

29 март куни Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник, Шавкат Рахмонов Ургут туманидаги криминоген вазияти оғир бўлган “Мерганча” маҳалласига ташриф буюриб, сектор раҳбарлари, маҳалла раиси, профилактика инспектори ҳамда бир гуруҳ фаоллар билан ҳудуддаги криминоген вазиятни таҳлил қилди.

3000 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган ушбу маҳаллада, 2021 йилнинг 2 ойи давомида 5 та (2020 йил- 2 та) олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар содир этилган. Маҳаллада профилактик тадбирларни талаб даражасида олиб борилмаётганлиги ИИБ бошлиғи томонидан танқид қилинди.

Профилактика инспектори ҳамда маҳалла раисига маҳаллани жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш учун жиловни қўлга олиш лозимлиги таъкидланди.

Танқидий-таҳлилий тарзда бўлиб ўтказилган учрашувда “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, пробация ҳисобида турганлар, спиртли ичимлик истеъмол қилишга ружу қўйганлар, профилактик ҳисобда турганлар, ишсизлар билан фуқаробай ишлаш, аҳоли муаммоларини чуқур таҳлил қилиб, уларни бартараф этиш лозимлиги бўйича тавсиялар берилди.

Шунингдек, “Мерганча” маҳалласини жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича алоҳида “Йўл ҳаритаси” ишлаб чиқилиши бўйича топшириқлар берилди.

Ўрганиш ишлар бошқа маҳаллаларда давом этади.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15