РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ СУД-ҲУҚУҚ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ОММАВИЙ ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Комилов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан оммавий қабуллар ўтказилмоқда.

Навбатдаги қабул туманимизда ўтказилди. Қабулда Ургут, Самарқанд, Тойлоқ туманлари ва Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида ташкил этилган қабулда Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Президент Халқ қабулхоналари, Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда маҳаллий ҳокимликлар раҳбар-ходимлари томонидан 500 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.
 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15