Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти Ургут туман бўлими 2021 йил беш ойлик фаолияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сонли Фармони ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги ПҚ-3981-сонли “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ҳамда туманда паст ҳамда ўрта кучланишли электр тармоқлари ва трансформаторни босқичма-босқич янгилаш бўйича туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи А.Ҳамидовнинг жорий йилнинг 6 ой давомида қилинган ишлар тўғрисида.
3. “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни мазкур дафтардан чиқариш тўғрисида.
4. Ургут туман ички ишлар бошқармасининг 2021 йил 30 июндаги 54/4-4777-сонли Тақдимноманинг муҳокамаси тўғрисида.
5. Туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида.
6 Ташкилий масала ҳамда бошқа масалалар муҳокама этилди.