“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2022 йил |феврал-март ойларида ўтказилган тадбирлари ғолиблари

Ургут туманида 2022 йил |феврал-март ойларида ўтказилган жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларга Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали (openbudget.uz) “Ташаббусли бюджет” жараёнида фуқаролар томонидан туманимиздаги ечими маблағ билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича 512 та таклифлар қолдирилган эди. “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2-босқич давомида фуқаролар томонидан қолдирилган таклифларга тумандаги ишчи гуруҳ таркиби аъзоларининг тегишли хулосаларига асосланган ҳолда ишчи гуруҳи раиси томонидан 2022-йил 4-мартдаги 1-сонли йиғилиш баёни тасдиқланди. Ушбу йиғилиш баёнига асосан 114 та таклифлар “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 3-босқичи – “овоз бериш” жараёнига ўтказилди. 3-босқичи – “овоз бериш” жараёнининг якуний натижаларига кўра энг кўп овоз тўплаган 16 та таклиф ташаббускорлари (туман ҳокимлиги қошида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”даги шаклланган маблағга нисбатан) ғолиб деб топилди ва ушбу ташаббусларни амалга ошириш учун 11 млрд. 800.3 млн. сўм маблағ йўналтирилди.

Овоз бериш” жараёнининг якуний натижаларига кўра энг кўп овоз тўплаган 16 та ғолиб таклифлар қуйидагилар;

1-ғолиб деб топилган таклиф, амалга ошириш қиймати 977 млн. сўм бўлган “Жозмон ва Журоптепа маҳаллаларини Самарқанд вилояти ва Ургут шаҳрига олиь чиқувчи Журоптепа МФЙ ички цўлларини тамирлаш” мазмунидаги ғолиб таклифи (3051 та овоз тўплаган);

2-ғолиб деб топилган таклиф, амалга ошириш қиймати 1000 млн. сўм бўлган “Терак МФЙ асосий цўлларини тамирлаш ва асфалт ётқизиш” мазмунидаги ғолиб таклифи (2796 та овоз тўплаган);

3-ғолиб деб топилган таклиф, амалга ошириш қиймати 900 млн. сўм бўлган “Чумчукли МФЙ асосий цўлларини тамирлаш ва асфалт ётқизиш” мазмунидаги ғолиб таклифи (2464 та овоз тўплаган);

4-ғолиб деб топилган таклиф, амалга ошириш қиймати 650 млн. сўм бўлган “Ургут туман МТБга қарашли 12-сон ДМТТни тамирлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш” мазмунидаги ғолиб таклифи (2396 та овоз тўплаган);

5-ғолиб деб топилган таклиф, амалга ошириш қиймати 760 млн. сўм бўлган “Мирзабоғлон МФЙда 5 дона трансформатор ўрнатиш ва симёғочларни алмаштириш 200 дона Симёғочларни алмаштириш ва тармоқ тортиш” мазмунидаги ғолиб таклифи (2078 та овоз тўплаган);

6-ғолиб деб топилган таклиф, амалга ошириш қиймати 1000 млн. сўм бўлган “Ургут туман МТБга қарашли 52-сон ДМТТни тамирлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш” мазмунидаги ғолиб таклифи (1819 та овоз тўплаган);

8-ғолиб деб топилган таклиф, амалга ошириш қиймати 1000 млн. сўм бўлган “Yangi Urgut suv chiqarish stansiyasining nasos agregatlarini tamirlash va qo`shimcha nasos o`rnatish” мазмунидаги ғолиб таклифи (1267 та овоз тўплаган);

9-ғолиб деб топилган таклиф, амалга ошириш қиймати 800 млн. сўм бўлган “Urgut tuman Yuqori Kalangar Mahallasidagi Sharq, Hunarmandlar, Shukuriy va Nodirabegim ko`chalarini asfalt qilish” мазмунидаги ғолиб таклифи (1220 та овоз тўплаган);

 

10-ғолиб деб топилган таклиф, амалга ошириш қиймати 500 млн. сўм бўлган “78-umumta`lim maktabining sport zalini tamirlash” мазмунидаги ғолиб таклифи (1171 та овоз тўплаган);

 

  11-ғолиб деб топилган таклиф, амалга ошириш қиймати 980 млн. сўм бўлган “85-umumta`lim maktabida faollar zali va maktab oshxonasini tashkil etish.” мазмунидаги ғолиб таклифи (1154 та овоз тўплаган);

 

12-ғолиб деб топилган таклиф, амалга ошириш қиймати 150 млн. сўм бўлган “Ipakli MFYda transformator yangilash va beton stolba o`rnatish” мазмунидаги ғолиб таклифи (1153та овоз тўплаган);

 

13-ғолиб деб топилган таклиф, амалга ошириш қиймати 110 млн. сўм бўлган “Mug`ol mahallasiga toza ichimlik suvi uchun bir dona artizan qazish, tarmoq tortish hamda bir dona bashni o`rnatish” мазмунидаги ғолиб таклифи (1142 та овоз тўплаган);

 

14-ғолиб деб топилган таклиф, амалга ошириш қиймати 692 млн. сўм бўлган “Urgur ruman MTBga qarashli 60-son DMTTni joriy tamirlash” мазмунидаги ғолиб таклифи (1078 та овоз тўплаган);

 

15-ғолиб деб топилган таклиф, амалга ошириш қиймати 650 млн. сўм бўлган “Urgur ruman MTBga qarashli 54-son DMTTni tamirlashlash” мазмунидаги ғолиб таклифи (1054 та овоз тўплаган);

 

16-ғолиб деб топилган таклиф, амалга ошириш қиймати 631,31 млн. сўм бўлган “Urgur ruman MTBga qarashli 11-son DMTTni tamirlashlash” мазмунидаги ғолиб таклифи (1036 та овоз тўплаган);

 

Азиз тумандошлар Сизларда ҳам ўзингизни қизиқтирган таклифлар юзасидан жорий йилнинг июл, август ойларида ўтказиладиган “Ташаббусли бюджет” жараёнларида фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

 

Туман ҳокимлиги молия 

бўлими мудири в.в.б

У.Рахматуллаев

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15