СамДУнинг Ургут филиалида талабалар ўқишни бошлашди

Ургут туманида Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига асосан ташкил этилган филиал ўз фаолиятини бошлади.Талабаларни кутиб олиш учун ташкил этилган тантанали тадбирда Ургут тумани сектор раҳбарлари, Университет мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокими Б.Жабборов сўзга чиқиб,  мазкур даргоҳга ўқишга кириб, талабалик бахти насиб этган барчани табриклади. Келажакда Самарқанд давлат университети Ургут филиалида таҳсил олган талабалар туманимиздаги, вилоятимиздаги, қолаверса бутун республикамиздаги минглаб ишлаб чиқариш корхоналарига, таълим муассасаларига ўзларининг орттирган билим, кўникма ва малакалари асосида катта ҳиссаларини қўшишига умид билдирди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15