Экстремизм, терроризм ва миссионерликнинг асл қиёфасини намоён этувчи кўчма фотокўргазма ўтказилди...

Тинчлик буюк неъмат ҳисобланади. Чунки, осуда ҳаёт, яратувчанлик ва фаровонлик, умуман, барча эзгу мақсадларнинг рўёби энг аввало шу неъматга боғлиқдир. Шунинг учун ҳам қадимдан барча халқлар тинчликни асраш учун курашиб келганлар.  

Аммо бугунги воқейлик тинчликни кўплаб мамлакатлар учун ҳали-ҳануз орзу бўлиб қолаётганини кўрсатмоқда. 

Мутахассислар тинчликка раҳна солувчи омилларни турлича келтирадилар – давлатлар ўртасидаги низоли вазиятлар, фуқаролик урушлари, миллий ва этник низолар, табиий офатлар ва бошқалар. 

Лекин бу омилларнинг ичида бугунги кунда энг хатарли ва ҳар қандай давлат тинчлиги, осойишталиги учун жиддий хавф солишга қодир бўлгани экстремизм ва терроризим эканини ҳар бир соғлом фикрли инсон тан олмоқда. 

Экстремизм ва терроризм иллатининг сўнгги пайтларда тобора кучайиб бораётгани мазкур муаммонинг нақадар долзарб эканлигини кўрсатади. 

Бугунги таҳликали ва мураккаб замонда дунёда юз бераётган кескин зиддиятлар, тўқнашувлар ва қарама-қаршиликлар, миллатлар ва динлар ўртасидаги турли можороларни ҳаммамиз кўриб, билиб турибмиз. 

Айниқса, ёвуз мақсадлари йўлида муқаддас ислом динимизни ниқоб қилиб олган ғаразли ҳаракат ва кучлар соғлом фикрлайдиган ҳеч бир инсонни ташвишга солмаслиги мумкин эмас. 

Дунёнинг турли бурчакларида, мусулмон давлатларида рўй бераётган қўпорувчилик ва бузғунчилик ҳаракатларидан барчамиз тегишли хулоса чиқариб, доимо ҳушёр, сезгир ва огоҳ бўлиб яшашимиз кераклигини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. 

Террорчилар айрим мамлакатларда оммавий қатл, гаровдагиларни қийнаб ўлдириш, хотин-қизларни аёлларни зўрлаш ёки уларни қул қилиб сотиш каби жирканч ва қабиҳ ишларга қул уриб, ўзларини эътиқоди пуч, имонсиз кимсалар эканликларини намоён этмоқда. 

Бугунги кунда экстремистик оқимлар ўз мақсадларини амалга ошириш учун замонавий ахборот коммуникацияларидан кенг фойдаланиш, интернет орқали турли тилларда тарғибот олиб бориш ва пухта ишланган стратегия асосида виртуал жамоатлар тузиш асосий вазифага айланган. 

Мазкур гуруҳларнинг тарғиботчилари кўп вақтини интернетда ўтказувчи, вақтинча ишсиз, хорижда пул топиш илинжида юрган ва ижтимоий ҳолатдан норози шахсларни ўз сафларига қўшиш мақсадида улар билан гўёки “мусулмонларнинг азобланаётгани” ҳақида суҳбатлар олиб борадилар. 

Бизнинг юртимиздан ҳам айрим ёшлар ота-онасини қон йиғлатиб Сурия, Ироқ каби фитна ўчоқларига кетиб қолмоқда ҳамда оқибатда улар ўзларини ҳалокатга улоқтирмоқдалар. 

Бундай вазиятда юртимизнинг ҳар бир фуқаросидан доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиш, ён-атрофда юз бераётган ҳодисаларга бефарқ қарамаслик талаб этилади. 

Бугунги  “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси бошқаруви раиси Латипов Исфандиёр Худоёрович раҳбарлигида ўтказилган фотокўргазма ҳам ушбу таҳдидлардан огоҳ қилиш мақсадида ташкил этилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15