САЙЁР ҚАБУЛ

Туманимиздаги «Зарафшон» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 2-сон касб-ҳунар мактабида вилоят ички ишлар бошлиғи Р.Т.Маматов, туман ҳокими Б.Жабборов ва сектор раҳбарлари бошчилигида сайёр қабул ўтказилди.

Амалий ёрдам сўраган фуқароларга 2 дона ногиронлар аравачаси, 2 дона эшитиш мосламаси, 2 дона кўзи ожизлар ҳассаси ва 2 дона қўлтиқ таёқ ҳамда 1 дона тонометр (қон босимини ўлчайдиган аппарат)лар топширилди.

«Зарафшон» маҳалласида яшовчи ёшларга ва қўшни Тожикистондан шу маҳаллага келин бўлиб тушганига 29 йил бўлган Турсуной Имомоваларга фуқаролик паспорти топширилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15