Эндиликда СЭО ва ЖС гуруҳлари боди-камераларсиз текширув ўтказишмайди

 

Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборов ташаббуси билан, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан ҳудудларда ўтказиладиган санитария назорат тадбирлар жараёнларида шаффофликни таъминлаш ҳамда коррупция ҳолатларига барҳам бериш мақсадида, назорат тадбирларига чиқувчи гуруҳ раҳбарлари 8 дона боди-камералар билан таъминланди.

Мазкур боди-камера 128 Гб. хотирага эга бўлиб ходимларнинг хизмат фаолиятларини тўлиқ видеотасвирга олиш ҳамда уни бир вақтнинг ўзида тўғридан-тўғри марказга узатиб бериш хусусиятларга эга. Шунингдек, ушбу боди-камераларга GPS-навигатор тизими ўрнатилган бўлиб СЭО ва ЖС хизмати ходимининг қаерда хизмат олиб бораётганлиги ҳақида ахборот бериб боради.

— Самарқанд вилоятида илк бор ушбу тажриба Ургут туманида жорий этилиши, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, санитария-эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш ва коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади дейди СЭО ва ЖС раҳбари Д.Ҳамдамов

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15