"ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ-ОЛИЙ ҚАДРИЯТ" 

Фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Т.Рустамов ва судьяси О.Эгамбердиев, жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг судьяси А.Ахмадов, туман прокуратураси, туман адлия бўлими, туман Халқ таълими бўлими ҳамкорликда 2023 йил 23 февраль куни Ургут туманидаги 136-ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида ўқитувчи ва ўқувчилар билан "Инсон ҳуқуқлари" ҳафталиги доирасида "Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият", "Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари" мавзусида давра суҳбати ўтказилди, шунингдек иштирокчиларга  суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди. 
Бундан ташқари судья ва адлия бўлими ходимлари томонидан Юртбошимизнинг ПФ-87-сонли Фармони билан тасдиқланган Миллий дастур ижроси юзасидан хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. 

Фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман суди раиси Т.Рустамов
Фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман суди судьяси О.Эгамбердиев

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15