Хавфли манёврлар билан қарама-қарши ҳаракатланиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтамай ўтиб кетган ҳайдовчига чора кўрилди

Жорий йилнинг 28 февраль куни ижтимоий тармоқларда Ургут тумани Ўрамас маҳалласида дамас русумли автомобиль кескин ҳаракатланиб, светофорнинг тўхтаб туриш ишорасига қарамай ҳаракатни давом эттирган видеолари кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.

Ушбу ҳолат Ургут тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан тезкорлик билан олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида, ўзи ва атрофдагилар учун хавф туғдирган ҳолда ҳаракатини давом эттириб, қонун қоидаларни менсимаган ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли бандларига асосан баённома тузилиб, автомашина вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилди.

Ургут тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15