Референдумда кимлар иштирок этиш ҳуқуқига эга... 

Бугунги кундаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Қонунни референдум-умумхалқ овозига қўйилиши ҳуқуқий демократик давлатчилигимизда халқ манфатии устунлигидан далолат беради.  

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 9-моддасида “Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овоз (референдум)га қўйилади” деб белгиланган. 

Бугунги кундаги жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масаласи, яъни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128 та моддадан 155 та моддага, ундаги нормалар 275 тадан 434 тага кўпаяётгани, 91 та концептуал ўзгаришларни ўз ичига олган Қонунни умумий овозга қўйиш халқ давлат ҳокимиятининг бидан-бир манбаи эканлигини амалда номоён этиб турибди. 

Референдум ўтказиладиган кунга қадар ёки референдум кунида 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида истиқомат қилаётган ёки турган Ўзбекистон Республикаси фуқароси референдумда иштирок этишга тўла ҳақли. Келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятига қараб, ҳуқуқини бевосита ёки билвосита чеклаш ман этилади. 

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суд ҳукми билан озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаётган шахслар референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас. 
 
Т.Рустамов, 
Фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15