Бугун, “Ургут садоси” газетаси фотомухбири, тумандаги барча давлат тадбирларини, амалга оширилаётган ислоҳотларни тезкорлик билан ОАВда ёритиб келаётган журналист Жаббор Набиевнинг туғилган куни. 

Жаббор Набиев 20 йилдан буён бу машаққатли ва шарафли касбни ардоқлаб келмоқда. Республика “Маҳалла” газетаси, “Ёш куч”журналида ишлаган. Вилоят нашрларида жамоатчи мухбир сифатида кўплаб материаллари чоп этилган.
2017 йилда вилоят ҳокимлиги ва Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими томонидан ўтказилган “Йилнинг энг фаол журналисти” танлови ғолиблигини қўлга киритди.
Шунингдек, республика вазирлик ва идоралари, вилоят ва туман ҳокимликларининг кўплаб фахрий ёрлиқларига сазовор бўлди.
 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15